Қон-томир жарроҳларининг шошилинч ёрдами туфайли ишчининг бетон заводида узилиб кетган қўли сақлаб қолинди. Бу ҳақда Павлодар вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Айдар Ситказинов берган маълумотга асосланиб, «Zakon.kz» хабар бермоқда.
Операцияни Павлодар шаҳар шифохонасининг олий тоифали қон-томир жарроҳи, «Олтин скальпель» мукофоти совриндори Сабит Жусупов амалга оширди.
«Жарроҳлар тўқималарни тикиб бирлаштириш ва қон томирларини пластика қилиш операциясини бажарди. Қўл битиб бўлди, у ўз вазифаларини бажара бошлади, бироқ, у аввалгидай ишлай олиши ҳақида аниқ бир хулосани 19 октябрь, душанба куни оламиз», – дейди Ситказинов.
Изоҳ (0)