Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Анқара нафақат мамлакат ҳаво чегараларини бузаётган дронлар, балки самолётларни ҳам уриб туширишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Дронни уриб туширдик. Агар бу самолёт бўлганида ҳам шундай қилган бўлардик, — дея таъкидлаган бош вазир.— Биз амал қиладиган қоидалар маълум — чегарани бузувчиларга муносиб жавоб қайтарилади».
«Газета.ru» манбаларига кўра, Туркия—Сурия чегарасида уриб туширилган учувчисиз ҳаво қурилмаси Россияда ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)