Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Флорида штатининг (АҚШ) Палм Бэй шаҳрида яшовчи Ронни Скотт Хикс ногиронлик аравачаси билан маҳаллий кўприклардан биридаги ҳаракатни тўхтатиб қўйди. Маст ҳолатда бўлган 54 ёшли америкалик ҳибсга олинди, дея хабар берди  Metro.

Фото: Metro

Фото: Metro

Чақирув бўйича етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари гапини аниқ-тиниқ тушуниб бўлмаётган ногиронга дуч келган. Полициячиларнинг айтишича, улар эркакдан келаётган алкоголь ҳидини дарров пайқаган. Ронни алкотестерда текширувдан ўтишдан бош тортган, юзида пайдо бўлган ярага малҳам қўйишларига ҳам йўл бермаган.

Уни Бревард округи қамоқхонасига жўнатишди. Нашр маълумотларига кўра, бу Хикснинг полиция томонидан учинчи бор ҳибсга олиниши экан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар