Нью-Йоркнинг Таймс-Сквер майдонида жойлашган Knickerbocker меҳмонхонаси ўз меҳмонларига икки доллар эвазига хона олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур акция меҳмонхона фаолияти бошланганининг 109 йиллиги ва таъмирлаш ишларидан сўнг қайта очилишига бағишланган бўлиб, отель ўз фаолиятини бошлаган пайт унда бир кеча тунаб қолиш нархи айнан икки доллар эди.
Акция 16 октябрига қадар давом этади, хоналарни эса фақат 23 октябрга қадар — меҳмонхонанинг 109 йиллиги нишонланадиган кунгача банд қилиш мумкин. Акция бўйича таклиф қилинадиган икки долларлик хоналар сони чекланган.
Изоҳ (0)