Россия ва Исроил ҳарбий учувчилари Сурия осмонида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун машғулотларга киришди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Россия мудофаа вазирлиги расмий вакилига таяниб.
14 октябрь куни Россия ҳаво-космик кучлари ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамкорлигидаги ўқув машқларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Иккинчи босқич 15 октябрга белгиланган эди.
Хмеймим авиабазасидаги Россия авиацияни бошқариш маркази ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлик пункти ўртасида учар қурилмалар ҳаракатлари ҳақида ўзаро ахборот бериш йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)