Киев Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида Москвадан талаб қилаётган компенсация пули миқдори бир триллион доллар эмас, бир триллион гривнани ташкил этади. Бу ҳақда, «Политическая Россия» хабарига кўра, Украина ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
«Бош вазир пул миқдори ҳақида гапирганида гривнани назарда тутган», — дейилади Украина Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ, Украина бош вазири Арсений Яценюк Страсбург суди 2016 йил январига қадар Киевнинг икки даъвоси бўйича Москвадан изоҳ кутишини маълум қилганди. Айни вақтда, у Қрим аннекцияси бўйича етказилган зарар миқдори «бир триллионга баҳолангани»ни айтган, бироқ гап қайси валютада бораётганига аниқлик киритмаганди.
Изоҳ (0)