Ямайкалик ёзувчи Марлон Жеймс «Етти қотиликнинг қисқача тарихи» романи учун бу йилги The Man Booker Prize адабий мукофоти лауреати бўлди. Ғолибнинг номи 13 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган тантанали маросимда эълон қилинди, дея хабар бермоқда Meduza.
Мазкур асарда машҳур санъаткор Боб Марли ҳаётига уюштирилган суиқасдлар ҳақида ҳикоя қилинади. 44 ёшли адиб (айни пайтда Миннеаполисда истиқомат қилади) бу мукофотга лойиқ кўрилган Ямайканинг илк вакили бўлди.
1969 йилда таъсис этилган ва адабиёт оламида нуфузи баланд бўлган Букер мукофоти инглиз тилидаги энг сара асарлар учун тақдим этилади. Ғолибга 50 минг фунт стерлингга тенг чек берилади.
Изоҳ (0)