Ўзбекистон Миллий кутубхонасида режиссёр Музаффар Эркиновнинг «Умр бекатлари» фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Культура.уз» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатли фильмда кўп йиллар давомида темирйўл соҳасида хизмат қилган 101 ёшли Ҳалима ая Қаюмованинг ибратли ҳаёти, самарали меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Тақдимотда аянинг оила аъзолари, фильм яратувчилари, Тошкент темирйўл транспорти муҳандислари институти талабалари ҳамда Тошкент темирйўл коллежи ўқувчилари иштирок этди.
«Умр бекатлари» Республика илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида «Кексаларни эъзозлаш йили» доирасида суратга олинган.
Изоҳ (0)