Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида юзага келган кўчки оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳодиса маҳаллий вақт бўйича 02:00 атрофида содир бўлган. Кўчки шаҳар шимолининг хароб қисмида жойлашган учта чодирни қоплаб олди.
Ҳозирги пайтга қадар қутқарув хизмати ва маҳаллий аҳоли 13 нафар қурбон, жумладан етти нафар бола ва уч аёлнинг жасадини топди. Қидирув ишлари давом этмоқда.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)