Россиянинг Ливияда қўлга олинган «Механик Чеботарев» танкери экипажи яқин кунларда озод этилади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Таклифимга кўра Грознийга келган Ливия бош вазири Халиф ал-Аввал мени бунга ишонтирди, — дея таъкидлаган Қодиров. — У айрим техник масалалар ҳал этилгач, экипаж Россияга қайтишини ваъда қилди. Бу Ливия раҳбарияти Россия билан яхши муносабатлар ўрнатишга интилаётганидан далолат беради».
Эслатиб ўтамиз, «Механик Чеботарев» танкери 16 сентябрда Ливияда нефть контрабандасида гумон қилиниб, қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)