Бандлик ишлари, ишлаб чиқариш ва саноат соҳасидаги муносабатлар бўйича собиқ вазир Жиожи Конуси Конроте 12 октябрь, душанба куни парламент томонидан мамлакатнинг янги президенти лавозимига сайланди, деб хабар беради «Корреспондент.net»
Унинг рақиби 14 та овозга эга бўлиб турган ҳолда, бош вазир ҳамда Fiji First ҳукмрон партияси раҳбари томонидан президентлик лавозимига номзодлиги тақдим этилган Конроте 31 та овоз тўплаган.
«2013 йилда қабул қилинган Конституциянинг 84-бўлими, 3-бандига мувофиқ, генерал Жиожи Конуси Конроте парламент йиғилиши иштирокчиларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланганлиги сабабли, Фижи Республикасининг янги президенти этиб тайинланди», — дейилади парламент спикерининг баёнотида.
Конроте нафақадаги ҳарбий бўлиб, у мамлакат қуролли кучлари сафидаги фаолиятини 1966 йилда бошлаган.
Изоҳ (0)