Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси миномётдан ўққа тутилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» дипломатик муассаса ходимига таяниб.
Хабарларга кўра, отишма натижасида элчихона ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу Россия элчихонасининг биринчи бор ўққа тутилиши эмас: охирги марта бундай ҳодиса сентябрь ойида рўй берган, ўшанда миномёт снаряди элчихона ҳовлисига тушиб, ерга қадалган, кейинчалик суриялик сапёрлар томонидан чиқариб олинган эди.
Шунингдек, май ойида ҳам Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси миномётдан ўққа тутилиб, бир мина элчихона дарвозасидан 15 метр нарига, иккинчиси эса деворни тешиб, ишчи кабинетга тушган ва бахтли тасодиф билангина қурбонлар бўлмаганди.
Изоҳ (0)