Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусидан энг сўнгги бўлиб даволанган бемор яна касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Корея ОАВларига таяниб.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги маълумотларига кўра, октябрь бошида касалхонадан чиқарилган 35 ёшли эркакнинг қонида яна Яқин Шарқ респиратор синдроми вируси аниқлангач, уни касалхонага қайтаришган.
У билан шифохонадан чиққанидан буён алоқада бўлган 129 киши, жумладан, оиласи аъзолари ва тиббий ходимлар карантинга жойлаштирилган.
Коронавирус авжи тўлиқ тугагани ҳақида 29 октябрда эълон қилиниши режалаштирилган эди. Бунинг учун сўнгги бемор тузалганидан кейин 28 кун ўтиши керак.
Жанубий Корея ҳудудида коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат 20 майда қайд этилган эди. Бу касалликдан мамлакатда жами 36 киши ҳалок бўлди, 186 киши уни юқтириб олди.
Изоҳ (0)