Украина инфратузилма вазирлиги 25 октябрдан Россия Федерацияси билан ҳаво қатнови тўлиқ тугатилиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«‘Росавиация’дан Украина авиакомпанияларига парвозлар чекланиши сабаблари кўрсатилган жавоб тақдим этилмагани учун Украина Давлат авиация хизмати Украина ва Россия ўртасидаги ҳаво қатновини 25 октябрдан тўлиқ тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тақиқ Россиянинг барча авиакомпанияларига тегишли бўлади ва Россия авиация ҳукумати томонидан Украина авиакомпанияларига нисбатан киритилган «акс чоралар» бекор қилингунича амалда бўлади.
Изоҳ (0)