Беларусда 11 октябрь, якшанба куни президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Президентликка тўрт нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида айни пайтдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор. У бешинчи бор мазкур лавозимга номзодини қўймоқда.
Республикадаги сайлов жараёнларини 900 нафардан зиёд халқаро кузатувчи кузатиб бормоқда. Сайловларнинг дастлабки натижалари 12 октябрь, душанба кечки пайт эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)