Ироқдаги Курдистонда тартибсизликлар натижасида уч киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Reuters ёзишича, Келларе шаҳридаги норозилик намойишларда қатнашаётганларнинг икки нафари ўқотар қуролдан яраланиб ўлган, яна бири намойишчилар Курдистон Демократик партияси офисини ёқиб юборгач, тириклайин ёниб кетган.
Мамлакатдаги норозилик акциялари уч кундан буён давом этмоқда. Намойишчилар минтақа президенти Масуд Барзанийнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)