10 октябрь, шанба куни КХДР пойтахтида мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий парад бўлиб ўтди, у Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигига бағишланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ким Ир Сен марказий майдонидаги трибуна ёнидан КХДР қуролли кучлари бўлинмалари ўтди. Бронетехника ва авиация намойиш қилинди. Тадбирнинг бош ҳодисаси КН-08 қитъалараро баллистик ракетаси тақдимоти бўлди. Бироқ янги ракета кадрларга муҳрланмай қолди.
Изоҳ (0)