АҚШнинг Пенсильвания штатида уч киши отишма қурбони бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса Шамокин шаҳридаги уйлардан бирида содир бўлган. Бу ерга етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари икки нафар эркак ва бир аёл ўлдирилганини аниқлади.
Уларга ким ўқ узгани ҳозирча номаълум. Полиция суриштирувни бошлаган.
Изоҳ (0)