Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи сентябрь ойи якунларига кўра 1 квадрат метр учун 723 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Август билан таққослаганда (730 ш. б.) квартира нархлари 1 фоизга пасайди. Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 690 ш. б., ғишт уйлардаги — 765 ш. б. ни ташкил қилди.

Сентябрь ойида Тошкентдаги 11 тумандан 5 тасида квартира нархлари пасайган, 2 тасида ошган, 4 та туманда эса нархлар ўзгаришсиз қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар