10—21 октябрь кунлари Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида таниқли япон бадиий фотография устаси Канако Сатонинг «Япония сувости дунёси» номли кўргазмаси бўлиб ўтади. 80 та фотосурат намойиш этилиши кўзда тутилган кўргазма Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Япония фотоиндустрия институти кўмагида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилган.
Эркин фоторассом ва Токиодаги Canon фотомактаби маърузачиси Канако Сато сувости дунёсининг ранг-баранг манзараларини ижодида акс эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Сато ҳар йили Токиода шахсий фотокўргазмаларини ўтказиб, уларда ўзи танлаган йўналишдаги энг яхши асарларни намойиш этиб келмоқда.
«Япония сувости дунёси» кўргазмасининг очилиш маросими 10 октябрь, соат 12:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)