Бразилиянинг энг бадавлат фуқароси ҳисобланган Жорже Паулу Леманн Американинг Coca-Cola компаниясини сотиб олиб, унинг барча ходимларини ишдан бўшатишни орзу қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтда Леманн Burger King, Kraft, Stella Artois ва Heinz компанияларини назорат қилмоқда. Леманн қиймати 178,2 миллиард долларга баҳоланаётган Coca-Cola компаниясини сотиб олишни жиддий ният қилган.
«Биз Coca-Cola’ни сотиб олишни истардик. Ўйлашимча, бу компания 200 киши иштирокида ҳам бемалол ишлай олган бўларди», — дея ҳазил аралаш фикр билдирди бразилиялик миллиардер.
Ҳозирги вақтда Coca-Cola’да 100 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда. Business Insider нашрининг қайд этишича, 76 ёшли миллиардер катта компанияларни шов-шувли тарзда сотиб олганидан сўнг, ходимларни оммавий равишда бўшатишдан оғринмайди.
Изоҳ (0)