НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Альянс зарур бўлганида, ўз кучларини Жанубга, жумладан, Туркияга жойлаштиришга тайёрлигини айтди, деб ёзади «Сегодня.ua».
«НАТО барча иттифоқдошларини, жумладан, Туркияни ҳам ҳар қандай хавфдан ҳимоя қилишга тайёр. Кучларимиз шайлигини оширишимиз, НАТО Жавоб кучлари сонини икки баробар кўпайтиришимиз, биргаликдаги Юқори шайлик кучларини тузишимиз — буларнинг барчаси Шарқ ва Жанубдан бўлаётган чақириқларга жавобимиздир. НАТО Суриядаги вазиятга жавоб кўрсатишни бошлаб юборган, Жанубда, жумладан, Туркияда ҳам, бунга зарурат бўлса, кучларни жойлаштиришга тайёрмиз», — деди Столтенберг.
Бош котиб бу яқинда Россия самолётларининг Туркия ҳаво ҳудудига бостириб киргани билан боғлиқ вазиятда айниқса муҳим эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)