Кимё йўналишидаги 2015 йилги Нобель мукофоти шикастланган ДНКни қайта тиклаш жараёнлари тадқиқи учун Томас Линдал, Пол Модрич ва Азиз Санкарга насиб этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўтган йили кимё йўналишидаги Нобель мукофоти юқори ўлчамли флуорессент микроскопияни ишлаб чиққани учун Эрик Бециг, Штефан Хелл ва Эрик Мернерга тақдим этилган эди.
Thomson Reuters талқини бўйича 2015 йилги Нобель мукофотига жонли тизимлар ичидаги кимёвий реакциялар тадқиқоти билан шуғулланаётган Каролин Бертоцси асосий даъвогар эди.
Ундан ташқари тирик организм геномини «таҳрирлаш» методини ишлаб чиққани учун Эммануэль Шарпанте ва Женнифер Дудна, шунингдек, литий-ионли аккумляторларни ишлаб чиқиш учун илмий асосни таклиф қилган Жон Гуденоф ва Стенли Уиттинхем ҳам мукофотни қўлга киритиши мумкин эди.
Изоҳ (0)