Афғонистон ҳудудида 7 октябрь, чоршанба куни 7,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қозоғистон Таълим вазирлигининг сейсмология тажриба-методик экспедицияси маълумотларига кўра, зилзила Олмаота вақти билан 14:01 да қайд этилган.
Зилзила маркази Олмаотадан 944 километр жануби-ғарбда — Афғонистон ҳудудида бўлган. Ерости силкинишларининг ўчоғи, маълумот беришларича, 5 километр чуқурликда бўлган.
Изоҳ (0)