Таиландда урғочи буйвол тимсоҳга ўхшаш бузоқни дунёга келтирди. Туғилганидан сўнг кўп ўтмай нобуд бўлган махлуқ маҳаллий аҳолини ҳайратга солди. Бу ҳақда The Daily Mail маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бузоқнинг боши ва тангачалар билан қопланган териси тимсоҳга, туёғи ва думи эса буйволга ўхшар эди. Қишлоқдагилар нобуд бўлган махлуқ атрофига ёмон руҳларни чўчитиш учун шамлар ёқишди. Улар бундай антиқа мавжудотнинг туғилиши яхши аломат эканлигига ишонмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, урғочи буйвол шу пайтга қадар фақат соғлом насл дунёга келтирган. Олимлар бундай мутацияга нима сабаб бўлиши мумкинлигига ҳозирча жавоб тополмади.
Изоҳ (0)