АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Макаодаги кўчмас қурилиши бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш эвазига БМТ амалдорлари орасида порахўрлик юз бергани гумони остида тергов ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Манхеттен прокуратураси ва Федераль қидирув бюроси олиб бораётган тергов маълумотларига кўра, хитойлик ишбилармонлар Макаодаги қурилишлар маъқулланиши учун пора берган. Хусусан, пора олган БМТ амалдорлари орасида Кариб ҳавзаси мамлакатлари вакиллари бор. Коррупцион схема қандай ишлагани, кимга ва айнан нима учун пора берилгани маълум қилинмаяпти.
«Манбаларнинг тасдиқлашича, ўтган ойда Макаодан келган девелопер ва унинг ёрдамчисининг ҳибсга олиниши айнан шу иш билан боғлиқ. 6 октябрь, сешанба куниёқ уларга, шунингдек, БМТнинг бир қатор ҳозирги ва собиқ амалдорларига нисбатан янги айбловлар эълон қилиниши кутилмоқда», — дея хабар бермоқда The Wall Street Journal.
19 сентябрь куни АҚШда макаолик девелопер Дэвид Нг ва унинг ёрдамчиси Жефф Йин сўнгги икки йил давомида улар АҚШга олиб келган жами 5 миллион доллар нақд пулнинг айнан нима мақсадда сарфлагани асл сабабларини яширганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Тадбиркорларнинг адвокатлари уларнинг айбсизлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)