Албукеркда (Нью-Мексико штати, АҚШ) 44-халқаро ҳаво шарлари фестивали ўз ишини бошлади. Бу йил унда дунёнинг йигирмадан зиёд мамлакатидан келган жамоалар иштирок этади. Бу ҳақда «TJ» хабар бермоқда.
550 та ҳаво шари бир пайтнинг ўзида осмонга кўтариладиган мазкур фестивалга «Ҳаво шарлари суперкубоги» дея таъриф берилади.
Уни «жаҳондаги энг кўп суратга олинадиган тадбир» деб ҳам аташади: фестиваль кунлари ижтимоий тармоқларда ҳар куни минглаб суратлар эълон қилинади.
«Суперкубок» 11 октябрда ўз якунига етади. Унинг дастуридан ҳаво шарлари учувчиларининг танлови ва оммавий парвозлар ўрин олган.
Изоҳ (0)