Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 4 кишилик делегацияси 5 октябрь, душанба куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Грин-Парк меҳмонхонасида бўлиб ўтган «Ислом ИШИДга қарши» номли илмий анжуманда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Анжуманда Ўзбекистон делегацияси аъзолари Иброҳим Иномов, Жасур Раупов, Одилхон Исмоилов, Бахром Отажонов ва Екатеринбург муфтийси ҳазрат Абдул-Кудус Ашарин ва ўринбосари Анвар Даутов катнашди ва унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг ‘ИШИД фитнаси’ (‘Смута ИГИЛА’) китоби қизғин муҳокама қилинди», — дейилади идора хабарида.
Екатеринбург муфтийси Ўзбекистон раҳбарияти ва Муфтиётига алоҳида миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)