Гонконг маъмуриятининг собиқ раҳбари Дональд Цанг ўзига қарши очилган коррупцияга оид тергов бўйича кўрсатма бериш учун судга чақирилган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Охирги уч ярим йил мобайнида мен коррупцияга қарши курашиш бўйича Мустақил комиссия билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиб келдим. Менинг виждоним тоза. Суд ишни кўриб чиққанидан кейин мени оқлашига ишонаман», — дейди Цанг ўз баёнотида.
70 ёшли сиёсатчи ҳокимият тепасида ўтирган 2005—2012 йилларда ҳорижда дам олиш учун танишларининг хусусий самолётлари ва яхталари «хизмати»дан фойдаланган. Бундан ташқари, хитойлик магнатлардан бири қўшни Шэньчжэнь шаҳридан имтиёзли ижара шарти асосида дабдабали саройлар совға қилган.
2012 йилда жамоатчиликка ошкор бўлган бу фактлар тўполонларга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)