2015 йилда қашшоқлик даражаси биринчи маротаба сайёра аҳолисининг 10 фоизидан камроғини ташкил этади. Бу ҳақда Жаҳон банки маърузасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу дунёдаги бугуннинг энг яхши хабари. Мазкур маълумотлар қашшоқликнинг ўта оғир кўринишларига нуқта қўйган инсоният тарихидаги биринчи авлод бўлишимиздан дарак беради», — дейди банк президенти Жим Ён Ким.
Жаҳон банки тахминларига қараганда, 702 миллион киши ёки эр юзи аҳолисининг 9,6 фоизи қашшоқликда яшамоқда. Уларнинг аксарияти Осиё ва Африка давлатлари ҳиссасига тўгри келади. 2012 йилда қашшоқлар сони 902 миллион киши (сайёра аҳолисининг 13 фоизи)ни ташкил этган. 1999 йилда бу рақам 29% дан иборат бўлган.
Жаҳон банки президентининг айтишича, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётининг фаоллашуви ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилган сармояларнинг ошиши қашшоқлар сонининг камайишига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)