Украинанинг Львов вилояти, Юқори Стинива қишлоғидаги мактабда келиб чиққан ёнғин оқибатида унинг директори ёниб кетди. Бу ҳақда Львов вилояти маъмуриятининг фуқаро ҳимояси масалалари бўйича департаментига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ёнғин 4 октябрь куни икки қаватли мактабнинг ғиштин биносида келиб чиққан.
Қутқарувчилар ҳодиса жойида 1956 йилда туғилган мактаб директорининг жасадини топган. Ёнғин оқибатида директор кабинети ва бино томи ёнган, иккинчи қаватдаги кабинетнинг иккита деразаси роми шикастланган.
Ёнғин келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)