4 октябрь, якшанба куни Эрон парламенти томонидан мамлакат ядро дастури бўйича келишувга баҳо берилган маъруза маъқулланди. Мазкур овоз бериш натижалари бўйича Эрон келишув бандларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга бўлади, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Келишув 14 июлда Австрия пойтахти Венада Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги (БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш нафар доимий аъзоси ва Германия) ўртасида тузилганди. Ҳужжат Эрон ядро дастурининг тинчликпарвар кўринишда бўлишини кафолатлаши, бунинг эвазига Теҳрондан барча халқаро ва бир томонлама санкциялар олиб ташланиши лозим.
18 октябрда келишув кучга кириши ва томонлар зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришни бошлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)