Германия канцлери Ангела Меркель Украина ва Сурия Россия билан муносабатлардаги икки алоҳида мавзу эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Deutschlandfunk радиосига берган интервьюсида маълум қилган, дея хабар беради «Ведомости».
«Украина ва Сурия ўртасида ҳеч қандай алоқа кўрмаяпман, – дея таъкидлаган Меркель. — Уларни Россия президенти Владимир Путин икки мамлакатдаги низоларда муҳим роль ўйнаётганигина бирлаштириб турибди».
Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш борасида бирмунча силжиш кузатилаётганини қайд этган Германия канцлери «Норманд тўртлиги» шаклида ижобий келишувларга эришилган бўлса-да, улар ҳаётга татбиқ этилиши ҳали олдинда эканлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)