Америка ҳарбий контингенти жойлаштирилган «қайноқ нуқталар»да яқин орада аввалги ҳарбий хизматчилар навбатчиликда турадиган кузатув миноралари ўрнида қурол-аслаҳали минораларнинг автоматлаштирилган тизими пайдо бўлиши кутилмоқда. Гап НАТО томонидан ташкиллаштирилган Network Integration Evaluation тадбирида намойиш этилган Tower Hawk қурилмаси тўғрисида кетмоқда. Бу ҳақда «3dnews» хабар бермоқда.
Техасдаги Fort Bliss ҳарбий базасида синовдан ўтказилаётган тизим навбатчилик ўташни анчайин енгиллаштиради ва максимал даражада хавфсизликни таъминлайди. Ягона тизимга бирлаштирилган бир неча Tower Hawk қуролли қурилмалари юк ташиш учун мўлжалланган, узунлиги 6,1 метр, кенглиги 2,44 метр ва баландлиги 2,59 метр бўлган денгиз контейнерларига жойлаштирилади. Миноранинг юқори қисмидан масофадан бошқариш мумкин бўлган Browning М-2 пулёмёти ва Lapua снайпер милтиғи ўрин олади.
Минораларни масофадан назорат этиш ва мавжуд қуроллардан ўт очиш имкониятини берувчи Joint All Hazard Command Control System тизими компьютер олдида биргина оператор бўлишини талаб этади, холос. 10 нафар кузатувчи ўрнини боса олиши мумкин бўлган оператор навбатчиликни хавфсиз, ҳимояланган жойда ўтайди ва барча керакли маълумотларни видеокамера орқали олади.
Бундай минораларни ўрнатиш ва жанговар ҳолатга келтириш учун олти нафаргача ҳарбий кўмаги ҳамда тахминан бир соат вақт керак.
Изоҳ (0)