Россиянинг Челябинск вилояти Миасс шаҳри аҳолиси рўпарада жойлашган уйда юз берган манзарадан шокка тушди. Улар икки ёшлар чамасидаги болакай 8-қават деразасининг токчасида ҳеч нарсадан ушламасдан турганлигининг гувоҳи бўлди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар беради.
У дераза карнизига чиқиб, атрофни томоша қилган. Ҳодиса гувоҳлари болани тасвирга олишдан аввал полицияни бундан хабардор қилган.
Ергача 20 метр масофада, 8-қават деразасининг токчасига чиқиб олган бола ён-атрофни ва пастни томоша қилаётиб, деразадан деярли ушламаган.
Тасвир ижтимоий тармоққа жойлангандан сўнг, боланинг онаси воқеа қандай юз берганлигини сўзлаб берди. Аёлнинг сўзларига қараганда, у хонани шамоллатиш учун деразани очиб, қўшни хонага бир неча дақиқага чиққан. Қайтиб келганда эса боласини дераза токчасида эканлигини кўрган. Аёл ўзини қўлга олгандан сўнг, эҳтиёткорлик билан уни чақириб, уни секин деразадан олган. Полиция унинг аҳволини тушуниб, уни огоҳ бўлишга ундаган.
https://www.youtube.com/watch?t=107&v=s8K4zY54TWs
Изоҳ (0)