«Трансаэро» авиакомпанияси банкрот деб эълон қилинади. Россия ҳукумати бош вазир Дмитрий Медведев ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича шундай қарорга келган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, аввал мазкур компанияни ўз таркибига қўшиб олиши айтилаётган Россиянинг энг йирик авиакомпанияси — «Аэрофлот» бундан қатъиян бош тортган. Шу боис ҳукуматнинг компанияни банкрот этишдан бошқа чораси қолмаган. Ҳозирда бу жараённинг қандай кечиши ўрганиб чиқилмоқда.
«Биринчидан, ‘Трансаэро’нинг 250 миллиард рубль атрофидаги қарзларидан ким ва қанча олишига аниқлик киритиш лозим, — дея таъкилаган вазиятдан хабардор манба. —Иккинчидан, йўловчилар ва авиакомпания ходимларини нима кутаётганлигига ойдинлик киритиш лозим. Айнан шу масала ҳукуматда муҳокама қилинмоқда».
Изоҳ (0)