БМТ Сурия ҳудудида ҳарбий ҳаракатларнинг кўпайганлиги сабабли мамлакатдаги ижтимоий операцияни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» ташкилотнинг араб республикасидаги махсус вакили Стаффан де Мистура маълумотига таяниб хабар берди.
Мистуранинг таъкидлашича, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ иш фаолиятини бошлаш учун тайёр бўлганлигига қарамасдан, уни амалга оширишнинг иложи бўлмаган.
«БМТ барча иштирокчиларни тинч аҳоли ҳимояси масаласида ўз зиммасига олган мажбуриятларни ва келишувни (ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги) бажариш учун тезроқ бир қарорга келишга чақиради», — дейди махсус вакил.
Изоҳ (0)