Донбассдаги сайловлар тегишли қонун қабул қилинганида бошлаб 80 кун ичида Украина қонунчилиги бўйича ўтказилиши керак. Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд норманд тўртлигининг Париждаги музокаралари якунлари бўйича айтиб ўтди, деб ёзади «Лига. Новости».
«Бизнинг ниятимиз маҳаллий сайловларни ўтказиш имконияти билан таъминлаш эди. Ушбу сайловлар Украина сайлов қонунчилигига кўра бўлиб ўтиши керак. ДХРда 18 октябрга мўлжалланган сайловлар, маълум бир келишувларга эришилмагунича, ўтказила олмайди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Ангела Меркель Украина Конституциясида Донбасснинг алоҳида мақоми белгиланиши ҳамда Луганск ва Донецк халқ республикалари вакиллари сайловларни Украина томони билан келишган ҳолда ўтказиши кераклигини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)