АҚШнинг Жанубий Каролина штатида енгил моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий WLTX телеканали хабарига кўра, ҳаво кемаси кўлга қулаган, бортда бўлганларнинг бирортаси омон қолмаган. Айни вақтда ҳалокат ҳудудида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Ҳодиса жойига АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий кенгаш вакиллари келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)