Ҳиндистоннинг Махараштра штати махсус суди 2006 йилда Мумбайда содир этилган қатор терактларга алоқадор беш нафар террорчини ўлим жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда The International Business Times хабар бермоқда.
Жазога тайинланганлар 36 ёшли Мохд Файсал Шайх, 38 ёшли Осиф Хон, 37 ёшли Камол Аҳамад Ансорий, 30 ёшли Эктешам Сиддиқий ва 30 ёшли Навид Хусайн Хонлардир. Аслида прокуратура саккиз террорчига нисбатан ана шундай жазо тайинланишини сўраган эди, бироқ суд қолганларга нисбатан жазони енгиллатди.
Мумбайдаги терактлар бўйича жиноий иш 30 нафар кишига нисбатан очилган. Улардан етти нафари умрбод қамоқ жазосига тайинланган, бир нафари оқланган, 17 нафар террорчи эса ҳамон одил судловдан қочиб юрибди.
Изоҳ (0)