БМТ бош қароргоҳида биринчи марта Фаластин давлатининг байроғи кўтарилди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви».
Маросимда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, БМТ бош котиби Пан Ги Мун, Бош Ассамблея 70-сессияси раиси Могенс Люккетофт, шунингдек, жаҳон ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ўнлаб ташқи ишлар вазирлари ва дипломатлари қатнашди.
Нашр эслатишича, 10 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ташкилот кузатувчилари ҳисобланадиган давлатлар байроқларини кўтаришга рухсат берадиган резолюцияни қабул қилган эди.
Аввалроқ Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос БМТни Фаластин халқини ҳимоя қилишга чақиргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)