Ҳиндистонда уйида мол гўшти ейиши гумон қилинган эркак тошбўрон қилиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатининг Дадри шаҳрида бўлиб ўтган. Бир гуруҳ эркаклар кечки пайт 50 ёшли Муҳаммад Аҳлоққа ҳужум қилиб, уни аввал тепкилаган, сўнг тошбўрон қилган. Ҳужум оқибатида марҳумнинг 22 ёшли ўғли ҳам жиддий жароҳат олган.
Аҳлоқнинг оиласи уйда мол эмас, қўй гўшти сақлаганини айтган. Полиция гўштни экспертизага жўнатди. Қотилликда гумон қилиниб, олти киши ҳибсга олинган. Бунга қарши чиққан маҳаллий аҳоли билан полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.
Уттар-Прадеш мол сўйиш, гўштини истеъмол қилиш ёки сотиш ман этилган қонунлар қабул қилинган Ҳиндистондаги 11 та штат қаторига киради.
Изоҳ (0)