Гватемалада шифокорлар Сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишга эришди. Бу ҳақда мамлакат пойтахтидаги мураккаб операция ўтказилган «Рузвельт» касалхонаси директори Карлос Сото маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
2013 йили Кич департаментида, туб аҳоли вакиллари оиласида туғилган қизларнинг тос суяклари, қовуғи ва йўғон ичаги бир бўлган. 60 кишидан иборат мутахассислар бригадаси иштирокидаги жарроҳлик амалиёти 18 соат давом этди. Бунинг 12 соати икки организмни ажратишга кетган бўлса, қолган вақт ички аъзоларни тиклашга сарфланган.
Айни пайтда қизалоқлар интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган, уларнинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)