Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос БМТни Фаластин халқини ҳимоя қилишга чақирди, деб ёзади «ТАСС».
Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси трибунасидан нутқ сўзлар экан, у БМТга «жуда кеч бўлмасидан туриб, уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш»ни сўраб юзланди.
«Мен БМТга ҳимоя ҳақидаги илтимос билан мурожаат қиламан — бизнинг БМТдан бошқа ҳимоямиз йўқ, — дея таъкидлади у. — Бизга сизнинг ҳимоянгиз керак!»
Шу билан бир вақтда у Исроилга мурожаат қилиб, тинчликка даъват этди. «Исроил ҳукуматини ўз режаларини амалга оширишда шафқатсиз кучдан фойдаланишни бас қилишга чақираман», — деди Маҳмуд Аббос.
Изоҳ (0)