АҚШнинг Жоржия штатида илк бор аёл кишинининг қатли амалга оширилди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Жексон шаҳрида 47 ёшли Келли Рене Гиссендейнернинг томирига заҳарли инъекция юборилди. 1997 йилда ўз эрининг жонига қасд қилгани учун унга ўлим жазоси тайинланганди.
Reuters’нинг қайд этишича, Рим папаси Франциск АҚШга ташрифи чоғида, амалдорларга аёлга тайинланган ўлим жазосини бекор қилишларини сўраган эди.
Изоҳ (0)