Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Сурияга нафақат ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмаларини, балки қуруқликдаги қўшинларни ҳам юборишни таклиф қилди, деб ёзади Meduza.
Қодиров сўзларига кўра, жангларда пиёдалардан фойдаланилмаётгани уни ранжитмоқда. Агар Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда Россия қуруқлик қўшинлари қатнашиши ҳақида қарор қабул қилинса, у зудлик билан чеченистонлик ҳарбий хизматчиларни юборишга тайёр.
«ИШИДни қанчалик тез битирсак, дунё ҳамжамияти учун яшаш шунчалик тинч бўлади», — дея таъкидлади Чеченистон раҳбари.
Изоҳ (0)