БМТ Бош котиби Пан Ги Мун аёллар, болалар ва ўсмирлар ўлимини бартараф этиш ва улар ҳаётининг сифатини яхшилашга қаратилган янги халқаро ташаббуснинг йўлга қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бутунжаҳон ташкилоти маъмурий раҳбарининг маълум қилишича, дастлабки босқичда мамлакатлар ушбу дастурга 25 миллиарддан ортиқ маблағ ажратади.
БМТ матбуот бошқармасининг маълумотига қараганда, дастур учун АҚШ (3,3 млрд доллар), Канада (2,6 млрд доллар), Швеция (2,5 млрд доллар), Германия (1,3 млрд доллар), Норвегия (420 млн), Нидерландия (326 млн) ва Жанубий Корея (300 млн) маблағ ажратиш мажбуриятини олди.
Бундан ташқари яна 6 миллиард моддий ёрдам сифатида тушади.
Изоҳ (0)