Саудия Арабистони олий муфтийси ҳеч ким 24 сентябрь, пайшанба куни Маккадаги 700 дан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлган тиқилинч олдини ололмаган бўлишини айтди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
У, шунингдек, ҳаж бўйича қўмитани бошқарувчи ички ишлар вазири, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Найефга унинг фожиа учун масъул эмаслигини айтган.
Эрон ва бошқа бир қатор мамлакатлар Саудия Арабистони ҳукуматини зиёратчилар учун зарур хавфсизлик чораларини таъминламаганликда айбламоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар сони 769 кишини, жабрланганлар эса 934 кишини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тиқилинч ҳаж маросимларидан бири — шайтонга тош отиш вақтида рўй берган. Маросим вақтида 100 минглаб одамлар бир жойга тўпланиб қолган ва тартибсиз ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)