Озарбайжон қуролли кучлари 25 сентябрь, жума куни 1994 йил майида ўт очишни тўхтатиш режими ҳақида битим имзоланганидан буён биринчи марта тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси Мудофаа армиясига қарши артиллерия қўллади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» расмий Ереванга таяниб. Боку эса ўз навбатида, Арманистон томони қурол ишлатганини маълум қилди.
Арманистондагилар айтишича, гаубицадан очилган ўт натижасида тўрт нафар Қорабоғ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, яна ўн аскар жароҳат олган. Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбайжон томонидан бўлган ўқ отишларга жавоб қилишга ваъда берди.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳужум натижасида бир аскар ҳалок бўлган, яна уч нафари енгил яраланган.
Изоҳ (0)