Қип-қизил ёки жигаррангдаги улкан Ойни 28 сентябрь куни эрталаб Евросиёнинг ғарбий қисми, Шимолий Африка ва иккала Америка шарқий қирғоқлари аҳолиси кузатиши мумкин. Бу ҳақда Амалий астрономия институтига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу эффект Ой тутилишининг Ой перигейи (Ой орбитасининг Ерга энг яқин нуқтаси) билан бир вақтга тўғри келиши туфайли ҳосил бўлади.
Ой тутилишининг максимал фазаси Тошкент вақти билан 28 сентябрь 7:47 да бўлади. Тўлиқ ой тутилиши эса 7:10 дан 8:23 гача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ер аҳолиси 2015 йилда икки марта ой тутилиши гувоҳи бўлмоқда. Ғарбий ярим шарда яшовчилар уни 4 апрелда кўрган бўлса, Шарқий ярим шардагилар эса 28 сентябрда уни кузатади.
Аввалроқ АҚШ Аэрокосмик агентлиги (NASA) шов-шувли равишда таниқли бўлган руҳоний Жон Хеги шу йил кузатиладиган кетма-кет ой тутилишлари билан боғлаётган охират ва метеорит қулаши «аслида мумкин эмаслиги» ва ҳақиқатга алоқадор эмаслиги ҳақида расмий баёнот билан чиққан эди.
Изоҳ (0)